Газ-кимё саноатининг янги имкониятлари халқаро конгрессда муҳокама қилинмоқда

// 18.11.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (30.76 MB)

Айни пайтда Тошкентда газ-кимё саноатининг етакчи вакиллари, инвесторлар ва технологик компанияларни бир майдонда жамлаган “Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ” В юбилей халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда.



“Ўзкимёсаноат” АЖ стратегик ҳамкор сифатида иштирок этаётган мазкур анжуман кимё саноатида янги технологик ечимлар, инвестиция имкониятлари ва халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони ҳисобланади.



Конгресс доирасида синтез-газни қайта ишлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, сунъий интеллект ечимларини жорий этиш, экспорт салоҳияти ва газ-кимё лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилади.

Икки кунлик халқаро анжуман янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва кимё саноатининг истиқболли йўналишлари бўйича тажриба алмашиш учун кенг имконият яратади.

 


Сўнгги янгилаш санаси: 18.11.2026