Бугун корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун- моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбирда «UzGasTrade» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ масъуллари ҳамда корхона ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва энергетиклари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 июнда қабул қилинган ПҚ-222-сонли қарорида белгиланган вазифалар, кимё корхоналарида электр энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича амалга оширлган ишлар ҳамда келгуси режаларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида корхонада электр қурилмаларини техник эксплуатация қилишда хавфсизлик чораларини кўриш, куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар хусусида сўз борди.
«Максам-Чирчиқ» АЖ Матбуот хизмати