ЭДCФ дастури доирасида малака ошириш тренинги давом этмоқда

// 27.03.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (26.68 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалга оширилаётган UzCCT лойиҳаси доирасида навбатдаги гуруҳ мутахассислари Корея Республикасига малака ошириш тренингида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Мазкур тренинг EDCF дастури доирасида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади замонавий илмий-тадқиқот ёндашувлари, илғор технологиялар ҳамда самарали бошқарув тажрибаларини ўзлаштириш орқали мутахассислар салоҳиятини оширишдан иборат.

Тренинг жараёнида иштирокчилар илғор илмий ва саноат марказларида амалий билим ва кўникмаларни эгаллайди. 

Шу билан бирга, дастур доирасида инновацион фаолиятни ривожлантириш, илмий изланишлар самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 27.03.2026