Бугун Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонларининг иккинчи куни ўтказилмоқда

// 23 8 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1 MB)

Бугун 23 август куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонларининг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда. Имтиҳонлар кимё фанидан ўтказилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ кириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишда ходимларни сафарбар этди.

Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.

Абитуриентлар бир марталик тиббий ниқоб, ручка ва сув билан таъминландилар.

Кимё фани бўйича имтиҳонда Д.И.Менделеевнинг даврий жадвали ва калькулятор тарқатилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати