Деҳқонобод тумани маҳаллалари аҳолисининг муаммолари ўрганилди

// 14.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (19.98 MB)

Ҳабар бериб бораётганимиздек, “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масʻулларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудудларда ўрганиш ишларини амалга оширмоқда.  

Хусусан, Жамият ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг “Бозортепа” МФЙда жойлашган 19-мактаб, “Обод” МФЙда жойлашган 51-мактаб ҳамда 10-мактабгача таълим муассасаларининг ҳолати ўрганилди. Улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилиши белгиланди. 

Шунингдек, маҳаллаларнинг ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди, малакали шифокорлар бепул тиббий маслаҳатлар кўрсатди. Хайрия ёрдамлари тарқатилди. 

Шу билан бирга, аҳолининг бўш турган томорқаларидан самарали фойдаланишларини ташкил этишда кўмаклашиш мақсадида кўчатлар тарқатилди. Томорқаларни ободонлаштириш учун махсус техникалар йўналтирилди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 14.03.2025