Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб энг улуғ, энг азиз байрам – жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрами шукуҳи кезмоқда.
Мана шундай шукуҳли дамларда юртимиз кимё саноатининг йирик корхоналаридан бири “Деҳқонобод калий заводи” АЖ жамоаси корхона ташкил этилганининг 15 йиллигини кенг нишонламоқда.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Ўзбекистон Республикаси кимё саноати тарихида ўзига хос ўринга эга. Завод маҳсулоти нафақат республикамиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондиради, балки чет мамлакатларига ҳам экспорт қилинадиган харидоргир маҳсулот ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг кимё саноатини янада ривожлантиришга қаратилган доимий эътибори натижасида тармоқ корхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ижросини таъминлашда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ фидоий жамоасининг беқиёс меҳнати эътироф этмасдан бўлмас.
Қадрли “Деҳқонобод калий заводи“ жамоаси!
Юртимиз кимё саноатини янада ривожлантиришда ҳамда янгидан янги кимё корхоналарининг барпо этилишида эришилаётган барча ютуқларда, Сиз азизларнинг муносиб ҳиссангиз борлигини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Барчангизни “Деҳқонобод калий заводи” ташкил этилганлигининг 15 йиллиги ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги билан самимий табриклаймиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, мамлакатимиз кимё саноати ривожи йўлидаги фидокорона фаолиятингизда янги ютуқ ва зафарлар тилаймиз.
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси
Одил Темиров