Жорий йилнинг 31 октабр куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октабрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 595-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Одил Темиров раислигида ўтган йиғилишда Жамиятнинг барча департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда тизим корхоналари раҳбар ва масъуллари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октабрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 595-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 25 октабрдаги “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Одоб-ахлоқ комиссиясини тузиш ҳамда ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш тўғрисида” 161-сон буйруғи барчага ўқиб эшиттирилди.
Шу билан бирга, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий ва таҳлилий муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги кўтарилган масалалар юзасидан қилиниши лозим бўлган тизимли чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати