“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбири ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинасидан фойдаланилди.
Мамлакатимизда коронавирусга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлардан бири фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари ҳисобланади. Бу жараёнда мутахассислар эмлашнинг афзалликлари, унинг инсон саломатлиги учун аҳамияти борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни кунгача мамлакатимизда жами 4 996 862 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 921 623 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 номли коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) Хитой-Ўзбек вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган эди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати