9-октябр куни "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида шаҳар аҳолиси учун очиқ мулоқот ўтказилади
"Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки фуқароларни очиқ мулоқотга таклиф этади. Тадбир аҳоли ва технопарк раҳбарияти ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот майдонига айланади.
Учрашув давомида меҳмонлар технопарк фаолияти, унинг ривожланиш истиқболлари, бўш иш ўринлари, шунингдек, ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар юзасидан жавоб олишлари мумкин.
Сана: 9-октябр
Ўтказилиш жойи: "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки, В. Ҳайдаров кўчаси, 1А-уй.
Барчани очиқ мулоқотда иштирок этишга таклиф этамиз.
Тадбирга келишда ID-паспортингизни ўзингиз билан олиб келишингиз сўралади.