Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “China National Chemical Engeneering & Construction Corporation Seven” компаниялари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой молия институтларидан инвестициялар жалб қилиш, шунингдек, “China Export & Credit Insurance” корпорацияси томонидан тақдим этиладиган экспорт-кредит суғурта хизматлари каби масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда “China Export & Credit Insurance” корпорацияси бош менежери Ли Венвеи товарлар экспортини, шунингдек, экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш орқали Хитой компанияларининг хориждаги сармояларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўп йиллик тажрибага эгалиги, қолаверса, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кимё саноатида лойиҳаларини биргаликда амалга оширишдан корпорация манфаатдор эканлигини билдирди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Хитойлик ҳамкорлар ўртасида бир қанча лойиҳалар, жумладан, қуёш электр станциялари қуриш, аммиак ва карбамид, ҳамда хлорид-калий ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича инвестициявий шартномалар имзоланган.