“Chimgan challenge-2024” спорт фестивалида “Ўзкимёсаноат” АЖ спорт тарғиботчиси Мардон Кулметов фахрли ўринни эгаллади

// 12.03.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (393.88 KB)

“Chimgan challenge-2024” спорт фестивалида “Ўзкимёсаноат” АЖ спорт тарғиботчиси Мардон Кулметов фахрли ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 26-28 феврал кунлари Спорт вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён қишлоғида анъанавий "Чимган чалленге-2024” қишки спорт фестивали ташкил этилди. Фестивалда ўқув-семинарлари, шунингдек, спортнинг мини-футбол, волейбол, стритбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 

Ушбу тадбирларда 140 га яқин вазирлик, идора ва ташкилотлардан 135 нафар спорт тарғиботчилари иштирок этишди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ спорт тарғиботчиси Мардон Кулметов ҳам волейбол мусобақасида фаол қатнашиб, жамоаси билан фахрли 3-ўринни эгаллади.

 


Сўнгги янгилаш санаси: 12.03.2024