Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг фаоллиги оширилди

// 05.02.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (361.17 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” маркази билан ҳамкорликда жамиятига бириктирилган кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 173-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Бизнес марафон” ўтказилди.

“Бизнес марафон” ёшлар ўртасида бизнесни ривожлантириш мақсадида ташкиллаштирилди. Марафон давомида “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” маркази департамент бошлиғи Алишер Акмалжонов тадбиркорликни бошлаш, уни ривожлантириш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан тўғри фойдаланиш ва амалга ошириш механизмлари ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида фаол иштирок этган ҳамда креатив таклиф берган ўқувчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбир сўнггида ўз бизнесини бошлаган ҳунарманд қизларнинг ишлари билан танишиб чиқилди. Ёшлар билан суҳбат ўтказилди ва ёш тадбиркорларнинг бизнесини ривожлантиришга яқиндан кўмак бериш таъкидлаб ўтилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати