Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “White & Case LLP” компаниясининг катта бошқарувчиси, Америка-Ўзбекистон савдо саноат палатаси раиси Кэролин Лэмм билан музокаралар ўтказилди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 3 апрелидаги ПҚ-4265-сонли “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати