2022-2023-йилларда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналарида умумий ўрнатилган қуввати 2 491,0 кВт.с бўлган қуёш фотоелектр станциялари ўрнатилди.
2023-йил якунига қадар эса “Ўзкимёсаноат” АЖ тизим корхоналарида 42 комплект қуёш фотоэлектр станциялари (қуввати 4 160 кВт.с.) ўрнатиш режалаштирилган.
Ҳозирда мавжуд имкониятлар кўриб чиқилиб, қуёш фотоэлектр станциялари қувватларини 10 141,0 кВт га етказиш режалаштирилган.
Бу тармоқ корхоналарига қандай фойда келтиради?
9 593,6 тонна кўмир ёки 6 955,4 минг м3 табиий газ тежаб қолинади;
11 392,4 тонна СО2 газни атмосферага ташланиши олдини олинади;
15 616,0 та дарахт экилганлик самарасини беради;