Бугун Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи яъни, онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди

// 15.01.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (18.99 MB)

Мамлакат тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу тадбирнинг натижадорлигини таъминлаш ва сифатли ўтказиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ вакилларидан иборат ишчи гуруҳи бириктирилган ҳудудларда қатор амалий ишларни ташкил қилмоқда. 

Президентимизнинг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари А.Курбанов бошчилигидаги ишчи гуруҳи пойтахтимизнинг Учтепа туманида бўлди. 

Аҳолини рўйхатга олиш бўйича тузилган штабда режа асосида ташкил этиладиган ишлар келишиб олинди, айрим камчиликлар жойида баратараф этилди.

Шунингдек, тумандаги “Катта Қани” МФЙга ташриф буюрилиб, тадбирга тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Маҳалла еттилиги вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.


 


Сўнгги янгилаш санаси: 15.01.2026