Брифинг: “Ўзкимёсаноат” АЖда 2026 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш натижалари

// 30.10.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (52.78 KB)

 

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига жами 198 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 59 таси ёзма, 42 таси оғзаки ва 97 таси электрон шаклда қабул қилинган. Мурожаатларнинг 130 таси жисмоний, 68 таси юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида мурожаатларнинг 90 таси ижобий ҳал этилди, 94 таси бўйича тушунтиришлар берилди, 3 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилди, 6 тасини кўриб чиқиш давом этмоқда.

Фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида жамият бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳудудларда 11 марта сайёр қабул ўтказилиб, уларда 35 та мурожаат кўриб чиқилди. Шунингдек, “Халқ қабулхоналари” орқали келиб тушган 2 та мурожаат ҳам ижобий ҳал этилди.

Мурожаатларда асосан ишга жойлашиш (42 та), минерал ўғитлар хариди (29 та), қонунчилик ва белгиланган тартиблар бузилиши (24 та), иш ҳақи (15 та), ҳомийлик ёрдами ва ҳамкорлик (13 тадан) масалалари кўтарилган.

Ҳудудлар кесимида мурожаатларнинг асосий қисми Қашқадарё ва Навоий вилоятларига тўғри келади. Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудлари ҳамда хорижий давлатлардан ҳам мурожаатлар қабул қилинган.

“Ўзкимёсаноат” АЖда фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда кўтарилган масалаларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Сўнгги янгилаш санаси: 30.10.2026