"Ботир Зокировни хотирлаб" кўрик-танлови ўтказилди

// 23.11.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (243.46 KB)

Куни-кеча "Кимёгарлар" маданият саройида ўзбек эстрадасининг асосчиларидан бири Ўзбекистон халқ артисти-Ботир Зокиров хотирасига бағишланган кўрик-танлов ташкил этилди.

Унда "Махам-Чирчиқ" акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари буюк санъаткор ижодига мансуб ҳамда халқимиз севган куй-қўшиқларни йиғилганлар эътиборига ҳавола қилишди.

 "Ботир Зокировни хотирлаб" кўрик-танлови қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди ва якунда:

1-ўринни-Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходими-Ж.Сугеров ва Аммиакли селитра ишлаб чиқариши ходими-Ғ.Умаров ;
2-ўринни Марказлаштирилган электр ускуналарини таъмирлаш цехи ходими-Д.Матчанов ва Аммиакли селитра ишлаб чиқариши ходими-К.Ходжиметов;
3 -ўрин Алоқа цехи ходимаси-О.Разакова эгаллади.
 
 Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

"Махам-Чирчиқ" АЖ Матбоут хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 26.12.2023