Аёл бахти- халқимиз ва жамиятимиз бахтидир

// 04.07.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.03 MB)

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш борасида корхонада олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган «Аёл бахти- халқимиз ва жамиятимиз бахтидир» ғояси остида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирни «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова очиб берди. Шунингдек, унда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси масъул ходими Гулнора Йўлчиева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Лобар Шодиева, Тошкент вилояти психологик хизмати шўбаси мудири Шоира Хакимова, халқаро фестиваллар совриндори Кимёхон Косимхоновалар иштирок этишди.

Семинарда 100дан ортиқ хотин-қизлар танловларда фаол иштирок этди. Тренинг давомида турли психологик ўйинлар ўтказилиб, аёлларнинг айни пайтдаги руҳий ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда фаол иштирок этган хотин-қизлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 «Аммофос-Максам» АЖ Ахборот хизмати

 


Сўнгги янгилаш санаси: 04.07.2024