Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 7 сентябр санасидаги савдо якунлари

// 07.09.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (516.78 KB)

 

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 7 сентябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 7 сентябр куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали жами 6375 тонна 18909,0 млн сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган куни бу кўрсаткич паст бўлган, яъни 6 сентябр куни   9 924,2 млн сўмлик 2 728,0 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сулфат аммоний, аммофос, ПС-Агро, калийли ўғитлар, суперфосфат азот-фосфорли ўғит каби маҳсулотлар қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан аммиакли селитра энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 69,2 фоизини ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, калсинацияланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби бир қатор кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади. 7 сентябр куни жами 25 764,2 млн сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлар сотилди. Ўтган куни бу кўрсаткич юқори бўлган, яъни 6-сентябр куни 30 404,7 млн сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини, яъни 75 фоизини калсинацияланган маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.


Сўнгги янгилаш санаси: 07.09.2023