Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 1 ноябрь санасидаги савдо якунлари

// 01.11.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (534.3 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 1 ноябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5245 тонна 14805,9 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган, яъни 31 октябрь куни 26346,0 млн. сўмлик 9683 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, калийли ўғитлар, суперфосфат азот-фосфорли ўғит каби маҳсулотлар қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан карбамид энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 41,2 фоизини ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, кальцинацияланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби бир қатор кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади. 1 ноябрь куни жами 5872,9 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган, яъни 31 октябрь куни 9317,7 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини яъни 75,8 фоизини кальцинацияланган сода маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати