Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 13 сентябрь санасидаги савдо якунлари

// 13.09.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (52.31 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2021 йил 13 сентябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5559 тонна 13361,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 10 сентябрь куни 12630,6 млн. сўмлик 5445 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, калийли ўғитлар, суперфосфат азот-фосфорли ўғит каби маҳсулотлар қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан карбамид энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 40,3 фоизини ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, кальцинацияланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби бир қатор кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади. 13 сентябрь куни жами 7101,2 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган, яъни 10 сентябрь куни 5674,9 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини яъни 45,2 фоизини ПВХ маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати