Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 4 май санасидаги савдо якунлари

// 04.05.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (53.11 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг  май санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 4 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13577 тонна 29134 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бу кўрсаткич ўтган хафта якунидаги савдолардан етти баробар юқори бўлган яъни 1 май куни 3994 млн. сўмлик 1866 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ, “Maxsam-Chirchiq” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Ammafos-Maxsam” АЖ, “Самарқанд NPK” ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖлар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, NPK-S (Ca,Mg,Fe), калийли, NPK (5:14:14), нитрокальций-фосфат (НКФУ) маҳсулотлари қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан аммиакли селитра энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 80 фоизини ташкил этди. Ҳаридорларнинг асосий қисмини пахта ва ғалла етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликлари ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, кальциланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби 100 га яқин кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади. 4 май куни жами 2156 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилди. Бу кўрсаткич ўтган хафта якунидаги савдолардан юқори бўлган, 1 май куни 56 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини яъни 80 фоизини кальциланган сода маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати