“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдоси якуни бўйича кунлик маълумотларни тақдим этади.
Жорий йилнинг 15 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8253 тонна 16764 млн. сўмлик товар ресурслари сотилди, 14 апрель санасида бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 27663 млн. сўмлик 14644 тонна товар ресурслари сотилган.
Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ, “Maxsam-Chirchiq” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Ammafos-Maxsam” АЖ, “Самарқанд NPK” ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖлар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, NPK-S (Ca,Mg,Fe), калийли, NPK (5:14:14), нитрокальций-фосфат (НКФУ) маҳсулотлари қўйилди. Аммиакли селитра ва карбамид энг кўп сотилган маҳсулотлар сарасига киради. Ҳаридорларнинг асосий қисмини пахта ва ғалла етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликлари ташкил этди.
Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид ва калцияланган сода каби 100 га яқин кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади.
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.
Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати