“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти эндиликда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдоси якуни бўйича кунлик маълумотлар тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар бериб боришини маълум қилади.
Жорий йилнинг 14 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 14644 тонна 27663 млн. сўмлик товар ресурслари сотилди, 13 апрель санасида бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 35576 млн. сўмлик 17534 тонна товар ресурслари сотилган.
Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ, “Maxsam-Chirchiq” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Ammafos-Maxsam” АЖ, “Самарқанд NPK” ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖлар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, NPK-S (Ca,Mg,Fe), калийли, NPK (5:14:14), нитрокальций-фосфат (НКФУ) маҳсулотлари қўйилди. Аммиакли селитра ва карбамид энг кўп сотилган маҳсулотлар сарасига киради ҳамда умумий сотилган маҳсулотларнинг салкам 90 фоизини ташкил этади. Ҳаридорларнинг асосий қисмини пахта ва ғалла етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликлари ташкил этади. Бу маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши юртимизда экин экиш мавсуми жадал суратларда олиб борилаётганлиги билан изоҳланади.
Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид ва калцияланган сода каби 100 га яқин кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади.
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.
Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати