"Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди

// 14.02.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (14.2 MB)

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров бошчилигида “Vema Carbon” компанияси мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да  “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалга ошириладиган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.  

Хусусан, тармоқ корхоналарида ҳосил бўлаётган иссиқхона газларини ҳисоблаш, уларни камайтиришда янги технологияларни жорий этиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича чора-тадбирлар, “яшил” сертификатлар олиш ва бошқа бир қанча амалий ишлар юзасидан суҳбат бўлиб ўтди. 

Бугунги кунги учрашув натижаларига кўра, Жамиятнинг келгусидаги стратегияси аниқланиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 14.02.2025