Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Талабаларнинг корхонага ташрифи ўқув ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ташкил этилди.
Ташриф давомида талабалар “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти фаолияти ҳамда корхона лабораторияси фаолияти билан танишдилар.
Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати