“Аммофос-Максам” АЖда Наврўз сайли ўтказилди

// 19.03.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (808.29 KB)

Бугун “Аммофос-Максам” АЖда “Қадриятинг боқий бўлсин, Наврўз” шиори остида байрам сайли ташкил этилди. Тадбир доирасида цех ва бўлинмалар томонидан юртимиз вилоятларининг тарихи, миллий қадриятлари ва анъанавий таомлари намойиш этилди.

Сайил давомида ҳар бир жамоа ўз вилоятини энг ёрқин ва мазмунли тарзда тақдим этишга интилди. Иштирокчиларнинг ижодкорлиги, байрамона кайфият ва халқона удумлар тадбирга алоҳида файз бағишлади.

Ташкил этилган танлов натижаларига кўра, қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

 1-ўрин – ИТКТЛ (Қорақалпоғистон Республикаси)
 2-ўрин – Капитал қурилиш бошқармаси (Наманган вилояти)
 3-ўрин – ЭФК-3 цехи (Андижон вилояти)

Ғолиблар Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

“Аммофос-Махам” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 25.03.2025