“Аммофос-Максам” АЖда “Китобхон ходим” танлови ўтказилди

// 03.08.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.54 MB)

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Аммофос-Махам” акциядорлик жамияти Касаба уюшма қўмитаси томонидан “Китобхон ходим” танлови ташкил этилди.



Танловдан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, бадиий адабиётга бўлган қизиқишни ошириш.Низомга мувофиқ иштирокчилар белгиланган шартлар асосида ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар. Бадиий асарлар ҳамда буюк адибларнинг ҳаёти ва ижодига оид саволларга аниқ ва пухта жавоб берган иштирокчилар танлов ғолиблари этиб топилди.



Танлов якунларига кўра:

1-ўрин – Таъмирлаш-механика цехи ходими Саттаров Достон;

2-ўрин – Таъмирлаш-механика цехи ходими Сахатуллаев Бекмурод;

3-ўрин – “Аммофос-2” цехи ходими Бойназарова Ҳуснобод.

Танлов ғолиблари “Аммофос-Махам” АЖ Касаба уюшма қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди.


Сўнгги янгилаш санаси: 03.08.2026