Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!

// 28.02.2020 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.1 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Жамият тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ташкил этилишини маълум қилади.

“Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остидаги кўкаламзорлаштириш лойиҳасини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида жорий йилнинг март ойи “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.

Ҳурматли оммавий ахборот воситаси вакиллари ва блогерлар Сизларни 2020 йил 1 март соат 11:00 да  “Ammofos-Maxam” АЖ (Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри)да ўтказиладиган илк кўчат экиш тадбирида иштирок этишга таклиф қиламиз.

Тадбир иштирокчилари, ОАВ вакиллари ва блогерлар “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ташкил этилган микроавтобусда ташкилот биноси (Навоий кўч. 38-уй. Мўлжал: Хадра майдони) ёнидан олиб кетилади ва шу манзилга олиб келинади.

Мурожат учун телефон рақами: 78 140-74-26. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати