
Корхона масъуллари, Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуаси мутахассислари Ветнамнинг Вунгтау шаҳрида жойлашган “Phú Mỹ Fertilizer” кимё корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Haldor Topsoe лицензияси асосида аммиак (NH₃) ишлаб чиқариш технологиясини қўллайдиган мажмуа барқарор фаолияти билан эътироф этилган.

Корхонадаги қурилмаларнинг ишлаш жараёнида атроф-муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор берилиб, замонавий технологиялар орқали чиқиндиларни камайтиришга ҳаракат қилинади. Ветнамдаги энг йирик саноат корхонасида аммиак ишлаб чиқаришда қувватларни 20% га ошириш буйича амалга оширилган модернизация ишлари ўрганилди, мулоқот давомида хорижлик мутахассислар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
.jpg)
Бир ҳафта давом этган хизмат сафари жамият мутахассисларининг халқаро тажрибани “Навоийазот”АЖда қўллаш бўйича билим ҳамда маҳоратларини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
.jpg)

"Навоийазот" АЖ Матбуот хизмати