Аксилкоррупция ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

// 04.12.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (348.42 KB)

Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқарув раиси Тўлқин Зариповнинг навбатдаги коллегиал йиғилишида «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан ўтказилаётган «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида жамиятда коррупцияга қарши курашиш тизимининг жорий этилиши бўйича мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш давомида Комплаенс хизмати раҳбари Ўктам Мейлиев коррупцияга қарши курашиш ва унинг турлари, долзарб муаммолари юзасидан нутқ сўзлади ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида» ги Қонуннинг кучга кириши муносабати билан ходимларнинг, уларга алоқадор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунтириш бериб ўтди. 

Мулоқот сўнгида цех ва бўлим раҳбарларига мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 04.12.2024