
Хабар бериб бораётганимиздек, юртимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ташкил этиш мақсадида вазирлик ва идоралардан ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ўрганиш ва тайёргарлик ишлари якуний босқичга кириб бормоқда.
.jpg)
Рўйхатга олиш тадбирлари Президентимиз Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 15 январидан бошланиб, 28 февралга қадар давом этади.
Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманига бириктирилган "Ўзкимёсаноат" АЖ масъуллари ҳамда мутахассислар туман маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари билан уйма-уй юриб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича ўқув семинарларининг якуний босқичларини ўтказишмоқда.
.jpg)
Шу билан бирга маҳаллалардаги аҳоли айниқса, нуроний, оқсоқоллар билан мазкур жараёнлар ҳақида суҳбатлашилди.

