
РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий руҳдаги адабий кеча ташкил этилди.

Адабий кечада профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда университет жамоатчилиги фаол иштирок этди. Тадбир давомида шоира Зулфия ҳаёти ва серқирра ижоди, унинг ўзбек адабиётида тутган ўрни ҳамда аёл сиймосини улуғловчи, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳидаги асарлари ҳақида батафсил маърузалар қилинди. Шоиранинг сара шеърларидан намуналар ифодали тарзда тақдим этилди

Шунингдек, кеча давомида куй-қўшиқлар ва миллий рақслар намойиш этилиб, тадбир янада кўтаринки кайфиятда ўтди. Талабалар тайёрлаган саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Фаол ва ташаббускор талаба-қизлар “Ўзкимёсаноат“ АЖ томонидан рағбатлантирилди.

Мазкур маънавий тадбир ёш авлодни миллий адабиётимизнинг бой мероси, маънавий қадриятларимиз ва аждодларимиз қолдирган бебаҳо ижодий хазинага ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

