Жаҳон кимё саноати хабарлари: Ҳиндистон ўзини ўзи таъминлашга интилаяпти

// 31.07.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.26 MB)

Мамлакат карбамид ишлаб чиқариш соҳаси учун янги инвестиция сиёсатини (NIPU-2026) тасдиқлади. Бу сўнгги 14 йил ичида тармоқ қонунчилигида амалга оширилган илк йирик янгиланиш ҳисобланади. Ушбу сиёсат орқали Ҳиндистон азотли ўғитлар импортига бўлган қарамликни тўлиқ бартараф этишни мақсад қилган.

Хусусан, мамлакат ҳукумати 8–9 та янги газ-кимё заводини ишга тушириш ҳисобига карбамид ишлаб чиқариш қувватларини қарийб 10 миллион тоннага оширишни режалаштирмоқда. Бу ички бозордаги маҳсулот тақчиллигини бартараф этиш имконини беради. Ҳиндистон Кимё саноати ва ўғитлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар бир янги корхона йилига 1,27 миллион тоннадан ортиқ карбамид ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

EY India консалтинг компанияси ҳисоб-китобларига кўра, импорт қилинадиган ҳар бир 1 миллион тонна карбамидни маҳаллий ишлаб чиқариш билан алмаштириш мамлакатга ҳар йили 300 миллиондан 500 миллион АҚШ долларигача бўлган валюта захираларини тежаш имконини беради.


Сўнгги янгилаш санаси: 31.07.2026