
Азиз ҳамюртлар!
“Ўзкимёсаноат“ АЖ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан муборакбод этади!
Асосий Қонунимиз — демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ-эркинликлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Бу қутлуғ сана барчамизни Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилишга чорлайди.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!