«Максам Чирчиқ» АЖ ёшлари «Баҳодир Ялангтўш» фильми премьерасида бўлишди

// 04.07.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (233.64 KB)

30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан  «Максам Чирчиқ» АЖнинг 50 нафар ёш ходимлари учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида ёшлар айни кунларда юртдошларимизнинг эътирофларига сазовор бўлаётган ва кенг оммалашаётган «Баҳодир Ялангтўш» бадиий миллий фильми премьерасида бўлишди.  Самарқанд амири, буюк саркарда, Регистон бунёдкори ҳақидаги мазкур фильм томошабинларда катта қизиқиш ва таассуротлар уйғотди.  Шу билан бирга, ёшлар пойтахтимизнинг  бир қатор кўнгилочар манзилларида бўлишди.  

 «Максам Чирчиқ» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 04.07.2024