Хабарингиз бор, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 56-Халқаро Кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалларини қўлга киритган эди. Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида олимпиада иштирокчилари тантанали тарзда кутиб олинди.
Маросимда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов иштирок этиб, ўқувчиларни ушбу юксак натижа билан табриклади ҳамда уларга Жамият томонидан қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.
Маълумот учун, 87 та мамлакатдан 340 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этган ушбу нуфузли олимпиадада Тошкент шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Далер Раҳимов –- олтин медални, Тошкент шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Аҳрор Баҳодиров - кумуш медални, Навоий шаҳар 11-сонли АФЧЎИМ 11-синф ўқувчиси Саида Абдуллаева – кумуш медал ҳамда Тошкент шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Миржаҳон Муҳаммадов бронза медалини қўлга киритишди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси ёшларини ва уларнинг ота-оналарини нуфузли фан олимпиадасидаги муваффақиятли иштироки ҳамда юқори натижалари билан табриклайди!
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати