Раҳбарлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

// 11.06.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.05 MB)

11 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги Heaven's Garden конференциялар залида «Кимё саноати ёш мутахассислари» форуми доирасида раҳбарлар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчилари Санобар Абдурахманова ҳамда Мухаммадбобур Абдуразаков, Навоиязот АЖ бошқарув раиси Фаррух Самадов, Махам-Чирчиқ АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — ишлаб чиқариш бўйича директор Рихсибай Узаков, «Аммофос-Махам» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Бехзод Гафуров ҳамда тармоқ корхоналаридан ташриф буюрган ёшлар ва талабалар иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланиши, инновацион ғояларини рўёбга чиқариш ва кимё саноатининг истиқболдаги ривожланишида ёш мутахассисларнинг ўрни ҳақида фикр алмашилди.

Учрашувда Тошкент кимё-технология институти талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар ҳамда қимматли тавсияларга эга бўлдилар.


Сўнгги янгилаш санаси: 11.06.2026