Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ўтказиладиган VI очиқ мулоқоти доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбариятининг жойларда бизнес вакиллари билан бевосита учрашувлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах вилоятида кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган корхона раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
.jpg)
Мулоқот чоғида ишлаб чиқариш жараёнларида учраётган муаммолар, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар ҳамда тадбиркорларни қизиқтираётган масалалар муҳокама қилинди. Билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
.jpg)
Шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
.jpg)
Бу каби учрашувлар давлат органлари ва бизнес ҳамжамияти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳадаги долзарб масалаларга ечим топиш ҳамда тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.