2023-йил учун очиқлик индекси натижалари эълон қилинди

// 01.04.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (438.48 KB)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат идоралари ўртасида 2023-йил учун очиқлик индекси натижалари эълон қилинди. 

Иккинчи бор эълон қилинаётган Индексда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотлари фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган. 

Индекс натижаларига кўра, “Ўзкимёсаноат” АЖ 73 балл билан “яшил” кўрсаткични қайд этган. Жамиятнинг очиқлик бўйича 2022-йилги натижаларидан +12,2 баллга ўсиш кузатилган. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 01.04.2024