Жорий йилнинг 17 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 1-мактаб ўқувчилари ва «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти учрашуви бўлиб ўтди

// 19.12.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (722.3 KB)

Унда ўқувчилар билан юртимиз кимё саноати ва кимё фанининг аҳамияти ҳақида қизиқарли ва самарали суҳбат ташкил қилинди. Шу билан бирга, тадбир давомида мактаб кимё лабораторияси учун «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан 2022-2023 ўқув йилида амалий машғулотларида фойдаланиш учун зарур бўладиган кимёвий реагентлар тўплами тақдим этилди.