2017 йил январь-июнь ойларининг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 24.07.2017 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.26 KB)

2017 йилнинг биринчи ярмида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1155 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 61,4 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.

Соф ҳолда 523,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 393,48 минг тонна азотли ўғитлар, 58,48 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 71,74 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Маҳсулот экспортининг прогнози 153%га бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ ҳисобот даврида 11,9 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

2017 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан 130,6 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди.

X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасида тузилган шартномаларга биноан 217,7 млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 08.10.2024