2016 йилда “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 100,6%) ишлаб чиқарилди.
Соф ҳолда 1,2 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 944,2 минг тонна азотли ўғитлар, 143,0 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 138,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2016 йилда 317,2 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (ўсиш суръати 100,9%).
15 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу билан бирга "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш"лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, шунингдек, “Навоийазот” АЖ базасида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш бўйича мажмуаси ҳамда “Навоийазот” АЖ да аммиак ва карбамидни ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича қурилиш ишларини бошланиши эвазига белгиланган режага нисбатан инвестицияларни ўзлаштирилиши 100,5% га бажарилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати