2015 йилнинг январ-май ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 882,2 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,9% ташкил қилди. Айни пайтда 80,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 119,7%.
Соф ҳолда 539,31минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 427,76 минг тонна азотли ўғитлар, 55,78 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 55,78 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.