2,59 млн тонна минерал ўғит қишлоқ хўжалиги тармоғига етказиб берилди

// 13.05.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.24 KB)

 

Маълумотларга кўра, дунёдаги қарийб 200 та мамлакатдан атиги 15 тасида азотли, фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг барча турлари ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон ана шундай давлатлар қаторига киради. Марказий Осиёда эса ушбу уч турдаги минерал ўғитларни тўлиқ ишлаб чиқараётган ягона мамлакат ҳисобланади.

2025 йил якунига кўра, мамлакатда 3,56 млн тонна минерал ўғит ишлаб чиқарилди. Унинг 2,59 млн тоннаси қишлоқ хўжалиги тармоғига етказиб берилди. Фермерлар учун янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида минерал ўғитлар биржа савдолари орқали 10 фоизгача арзон нархларда таклиф этилмоқда. Республика бўйлаб ташкил этилган замонавий омборлар тизими эса маҳсулотларни тез ва самарали етказиб бериш имконини бермоқда. Бугун ортиш ва юклаш жараёнлари рақамлаштирилган бўлиб, барча маҳсулотлар ИСО 9001 стандарти талаблари асосида ишлаб чиқарилмоқда.

2026 йилда эса 3,63 млн тонна минерал ўғит ишлаб чиқариш режалаштирилган.


Сўнгги янгилаш санаси: 13.05.2026