“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида 2025 йилнинг 1 чорагида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

“Ўзкимёсаноат” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва Комплаенс бошқармаси ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизматлари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2025 йилнинг ўтган 3 ойи давомида белгиланган вазифалар доирасида тегишли тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, ҳисобот даврида комплаенс назорат ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппарати, “Навоиазот”, “Деҳқонобод калий заводи”, “Максам-Чирчиқ”, “Аммофос-Максам”, “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖлари ҳамда “Қизилқум фосфорит комплекси”, “Ўзкимёимпекс” МЧЖларида амалга оширилди.
Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш дастури, дастур доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси, Жамиятга янги ишга қабул қилинган ходимларни коррупцияга қарши курашишга оид ўқитиш режаси шунингдек, коррупцион хавф юқори бўлган лавозимда ишловчи ходимларни ўқитиш дастури ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашга оид йўл хариталари ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январ куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “E-Antikor.uz” электрон платформасига “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида ҳисобот йилининг ўтган 3 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишларга оид маълумотлар 5 та йўналишда 29 та махсус индикаторлар асосида платформага бириктирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 14 июндаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жамият ва унинг тизим корхоналаридаги Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган 19 турдаги ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар ташкилотнинг расмий веб сайтларига жойлаштириб борилиши таъминланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг жами 58 та функциялардаги коррупциявий хавф-хатарлар баҳолашдан ўтказилиб, “E-Antikor.uz” электрон платформасига жойлаштирилди. Жамият фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар харитаси тасдиқланган ҳолда жамоатчиликка очиқ эълон қилинди. 
Баҳолаш натижаларига кўра коррупцион хавф юқори деб топилган функциялардаги хавф-хатарларни камайтиришга оид “Ўзкимёсаноат” АЖ, унинг таркибий ва худудий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланиб, унда белгиланган тадбирлар бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июнда қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг моҳияти ва аҳамиятини Жамият бошқарув ходимларига тушунтириш юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан хамкорликда семинар ташкил этилди.
Бундан ташқари, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашишга оид қабул қилинган “Ўзкимёсаноат” АЖда 
16 та, “Навоиазот” АЖда 29 та, “Деҳқонобод калий заводи” АЖда 9 та, “Максам-Чирчиқ” АЖда 15 та, “Аммофос-Максам” АЖда 11 та ҳамда “Ўзкимёимпекс” МЧЖда 11 та ички идоравий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, жами аниқланган 18 та ҳолатдаги коррупцион омилларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ҳисобот даврида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналарида растрата, ўғирлик, камомад, коррупцион ва бошқа қонунбузилишлар бўйича жами 15 та ҳолат аниқланди. Улар бўйича тегишли тартибда ўрганишлар ўтказилиб, расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари томонидан ўтказилган тендер танловлари ва тузилган шартномаларнинг қонунийлиги ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг мавжудлиги бўйича жами 562 та ҳолатда контрагентлар бўйича текширув ўтказилди. Ўрганиш натижасига кўра 3 та ҳолатда тендер танловлари ва тузилган шартномалар бекор қилиниб, катта миқдорда пул маблағларининг ноқонуний сарфланиши олди олинди.
Жамият ва унинг тармоқ корхоналарида ташкил этилган “Одоб-аҳлоқ” комиссиялари томонидан тизим ходимларининг одоб-аҳлоқ нормаларига амал қилиш холатлари юзасидан жами 41 та ишлар кўриб чиқилиб, комиссия хулосасига кўра 3 та ходим интизомий жавобгарликка тортилиб, 18 та ходимлар бошқа лавозимларга ротация қилинди.
Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслар томонидан Жамият ва унинг тармоқ корхоналарига (оғзаки, ёзма ва ишонч телефони орқали) коррупцион ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан жами 11 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 10 таси юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Унинг натижаларига кўра 1 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган, 7 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган, 140  миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 70 миллион сўми жамият ҳисобига ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, мониторинг тадбирлари давомида минерал ўғитларнинг тўғри ва сифатли сақланаётганлиги, тузилган шартномаларнинг қонунийлиги, истеъмолчиларга етказиб бериш тартибига риоя қилиниши ҳолатлари ўрганилиб, келгусида корхона мулки талон-тарож қилинишининг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

 


Сўнгги янгилаш санаси: 25.06.2025