«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим. Жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади.
Жамият таркибига саноат корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлари киради.
Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этиш, мунтазам жисмоний фаолликни ҳаёт тарзига айлантиришга қаратилган “Гимнастика барча учун” шиори остида Гимнастрада бўйича Президент кубоги – 2025 мусобақаларининг финал босқичи ўтказилди.
“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида Тошкент кимё-технология институти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Интеллектуал кимё-технология тизимлари” Олий муҳандислик мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 11 декабрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки фаолияти, унда айни пайтга қадар амалга амалга оширилган лойиҳалар ва келгуси режаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.