Актау шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда кенгаш аъзолари ҳамда «МCҚ Cомпанй КЗ» компанияси вакиллари жорий йилнинг 4 июль куни имзоланган меморандум доирасида соҳада фаолият юритаётган аёлларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини оширишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Бугун "Максам-Чирчиқ" АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун- моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ давлат қонун ҳужжатлари ва интеграллашган менежмент тизими бўйича ISO 14001 халқаро стандартлари, шунингдек, ESG барқарор ривожланиш стратегияси тамойилларига таянади ва уларга амал қилади.
Коррупцияга қарши кураш рейтингида “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолияти 90 балл билан яхши деб баҳоланди ва 3-ўринни қайд этди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда (https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1006488680768828/) “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилишини бориб кўрди.
Мазкур қарор ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги “Иштирхон”, “Янгиобод” ва “Сувлиариқ” маҳаллалари бириктирилди. Жамиятнинг ишчи гуруҳи мазкур ҳудудларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борди.
«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКда «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг бош муҳандислари иштирокида, ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш бўйича муаммоларни кўриб чиқиш ва уларни ижобий ҳал этиш, маҳсулотларнинг таннархини тушириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни ҳамкорликда сифатли олиб бориш ҳамда эришилган ютуқлар бўйича тажриба алмашинишни ташкил этиш юзасидан конференция бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 27 февраль куни «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда тармоқ корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида танқидий руҳдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Корхонанинг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасида меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди.

Туғилган йили ва жойи: 1968 й., Россия, Красноярск шаҳри.
Маълумоти: олий, Томск политехника институти (1994 й.).
Фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари