Жаҳон кимё саноати хабарлари: Япониялик бир гуруҳ олимлар атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган биополимер - табиий селлюлоза асосида шаффоф плёнка ишлаб чиқди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2025 йилда азотли ўғитларнинг жаҳон бозори ҳажми 135,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2034-йилга келиб у 5,7% ўртача йиллик ўсиш суръати билан 223,4 миллиард долларгача ўсиши мумкин. Бу ҳақда Precedence Research агентлиги ўз тадқиқотида маълум қилди.
2025-йилда дунёда этилен ишлаб чиқариш қуввати 74,2 миллион тоннага етиши мумкин. Йил давомида жараён 11,4 миллион тоннага ўсиши керак.
Агар сиз муҳандисликка қизиқсангиз ва инновацион фикрларингиз ва ишланмаларингиз бўлса, бу танлов сиз учун ажойиб имконият!
Бугун “Аммофос-Максам” АЖда “Қадриятинг боқий бўлсин, Наврўз” шиори остида байрам сайли ташкил этилди. Тадбир доирасида цех ва бўлинмалар томонидан юртимиз вилоятларининг тарихи, миллий қадриятлари ва анъанавий таомлари намойиш этилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Истеъмол чиқиндилардан қайта ишланган пластик қадоқларнинг жаҳон бозори 2024-йилда 19,35 миллиард долларни ташкил этди. 2025-йилда бозор 21,28 миллиард долларга баҳоланмоқда ва 2034-йилга келиб йилига ўртача 10,4% ўсган ҳолда 51,84 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг BASF кимёвий концерни қайта ишланган материаллардан тайёрланган полиэфирсулфонни тақдим этди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ва "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Эстониядаги Тарту университети олимлари ўргимчакларнинг тўр тўқиш қобилиятидан илҳомланиб, уни роботларга ўтказишди. Уларнинг ғояси машиналарга муайян вазифаларни ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри иш пайтида полимер толаларидан турли тутқичлар ва вақтинчалик ҳаракат йўлларини яратишга имкон берди.
Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ магистратура (1 та ўрин) ва докторантура (PhD, 3 та ўрин) йўналишларида барча харажатлар қопланган ҳолда Жанубий Кореянинг етакчи университетида таҳсил олиш учун танлов эълон қилади!