Ахборот технологияларининг ривожланиши, интернетнинг кенг миқёсда кириб келиши, бизнес ва технологик жараёнларни янада автоматлаштириш билан биргаликда ахборот хавфсизлиги ва кибер-гигиенага амал қилиш талаблари тобора ошиб бормоқда. Жамият ва тизим корхоналари ходимлари кибер-саводхонлигини ошириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖда кибер-гигиена бўйича семинар-тренинг ташкил қилинди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2021-2022 янги ўқув йилига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланганлигини эълон қилади. Қабул жараёни 2021 йил 19 июндан 13 июлгача давом этади.
Бугун “Ўзкимёсаноат” Ажда халқаро Worley компанияси таркибига кирувчи WорлейПарсонс Узбекистан компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш борасида қатор олий таълим даргоҳлари ва илмий тадқиқот муассасалари билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда.
Компания инвестиция сиёсати икки йўналиш бўйича амалга оширилади: хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг сармояларни жалб этиш йўли билан замонавий кимё ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд қувватларни қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш; Ўзбекистон кимё корхоналарини хусусийлаштириш ва давлат мулкидан чиқариш жа-раёнларига хорижий инвесторларни жалб этиш.
Нидерландиянинг Koppert Cress ферма хўжалиги ҳаво ва электр энергиясидан махсус жиҳозлар ёрдамида олинган аммиакдан минерал ўғит сифатида фойдаланишни бошлади.
Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослашган мактабнинг 20 нафар ўқувчилари жамият ўқув маркази ва корхона фаолияти билан танишдилар.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Япониялик бир гуруҳ олимлар атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган биополимер - табиий селлюлоза асосида шаффоф плёнка ишлаб чиқди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, «Навоийазот» АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров 2022 йил 9 ноябрь куни "Азот Синтезгаз Ўзбекистон ва МДҲ" конгрессида иштрок этди ва нутқ сўзлади. Мазкур тадбир Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги газ-кимё саноати етакчилари, энг йирик синтез газини қайта ишловчилар, ишлаб чиқариш технологиялари лицензияловчилари, ускуналар ишлаб чиқувчилар ва етказиб берувчилар учун муҳим профессионал халқаро платформадир.
Бугун 15 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг математика фани бўйича иккинчи кириш имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди.